Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
"Сирдарё ёшлар форуми-2022"
"Алпомиш" спорт мажмуасида вилоятимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган "Сирдарё ёшлар форуми-2022" тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Вилоят раҳбари кириш сўзи аввалида ёшларни бугунги форум ҳамда кириб келаётган Янги йил билан табриклади. Шунингдек, вилоятда “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари” рўйхати ва “Ёшлар дастурлари” асосида бажарилган ишлар борасидаги муҳим рақамларга тўхталиб ўтилди.

Қайд этилишича, йил бошида вилоятда 14-30 ёшдаги 219 минг нафар йигит-қизларнинг қизиқишлари ўрганилиб, “Ёшлар баланси” шакллантирилди. “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган 11 минг 347 нафар ёшлардан 9 минг 719 нафарининг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Ҳозирги кунга қадар 5 046 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди, 494 нафар ёшлар “1+1” тамойили асосида тадбиркорларга бириктирилди, 6 096 нафарига имтиёзли кредитлар, 5 973 нафарига экин ер майдонлари ажратилди. 759 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.

Форум доирасида 35 нафари йил давомида Халқаро даража ўтказилган турли йўналишлардаги танлов ҳамда мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёшлар, "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг II босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоалар аъзолари, шунингдек, "маҳаллабай" ишлаш тизимида намунали фаолият кўрсатган сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ва бири гуруҳ "Маърифат тарғиботчи"лари эътироф этилиб, диплом ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш