Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 24 нафар ёшлар уйли бўлди

Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан, вилоятимизда ўтган йили “Болалар шаҳарчаси”да тарбияланган 39 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар бепул уй-жойлар билан таъминланди.

Жорий йилда Республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан Боёвут ва Сирдарё туманларида 1 тадан, Мирзаобод ва Ховос туманларида 3 тадан, Гулистон, Сардоба, Сайхунобод туманлари ҳамда Ширин, Янгиер шаҳарларида 2 тадан, Гулистон шаҳрида 6 та жами 24 та уй-жойлар харид қилинди.

Бугун, «Сирдарё ёшлар форуми-2022» тадбири доирасида Президент совғаси — мазкур уйларнинг калитлари ўз эгаларига топширилди.

— Давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаб олиб бораётган бу каби эзгу ишларида инсон қадри, уни улуғлаш, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳам ўз уйи бўлиши, улар ҳам жамиятда ўз ўрнини топиши лозимлиги, бир сўз билан айтганда “Бу қутлуғ заминда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди”, деган эзгу ғояни ўз ичига олади”, - деди вилоят ҳокими. — Ҳар бирингизни бугун Ватан ичра кичик ватанли бўлганингиз билан самимий табриклайман.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш