Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Болажонларга Президент совғалари топширилди

Айни вақтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Янги йил байрами шукуҳи ҳукмрон. Ҳамюртларимиз кайфияти янада кўтаринки, нигоҳларида қувонч, чеҳраларида мамнунлик ифодаси яққол сезилиб турибди. Айниқса, болажонлар шодлигининг чегараси йўқ. Куни кеча қишки таътилга чиққан ўғил-қизларнинг бу паллани мароқли ва мазмунли ўтказишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Президент арчаси” байрам тадбирларининг аҳамияти беқиёс. Вилоятда ҳам бу тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган байрам тадбирида қизиқарли дастурлар, эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саргузаштларга бой саҳна кўринишлари болажонлар қувончига қувонч қўшди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев болажонларни байрам билан табриклаб, Президент совғаларини улашди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш