Дастлаб тадбир иштирокчилари вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида касб-ҳунарга ўқитиш жараёнлари билан яқиндан танишиб, марказда касб ўрганаётган хотин-қизлар билан мулоқот қилди.
Шунингдек, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослашув маркази фаолияти, бу ерда яратилган шароитлар билан танишди.
Матбуот анжуманида вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоеванинг ҳисоботи тингланди.
– Хотин-қизлар аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар опа-сингилларимизнинг ижтимоий фаоллигини оширишга, турмуш фаровонлигини юксалтиришга имкон яратмоқда, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари Н.Тожибоева. – Сирдарё вилояти хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан туман-шаҳарларда тадбиркорлик қилиш истаги бўлган 10 234 нафар хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилиб, 5 562 нафарига имтиёзли кредит ажратилди. Жорий йилда 6641 нафар хотин-қиз тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, улар томонидан 11 979 та янги иш ўрни яратилди.
Матбуот анжуманида ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи