Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Замонавий йўл-қурилиш техникалари топширилди

Боёвут туманида фавқулодда вазиятлар қуйи тизими хизматлари, мавжуд куч ва воситаларнинг шайлиги, коммунал хизмат корхоналарининг авария-диспетчерлик хизматларига бириктирилган махсус техникалари кўриги бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев иштирок этди.

Кўрик давомида, шунингдек, тумандаги ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган Президент совғаси - махсус техникалар тантанали равишда топширилди.

Вилоят ҳокими шу ернинг ўзида туман фаоллари ва нуронийлари билан ҳам учрашиб, уларнинг таклифларига қулоқ тутди. Муҳтарам Президентимизнинг куни кеча Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда туманда амалга ошириладиган ишлар борасида фикр алмашди.

Фуқароларни бугун рози қилишимиз керак! Негаки, улар “кўчангиз фалончи йил дастурига асосан таъмирланади”, деган изоҳлардан чарчаган, - деди вилоят раҳбари. — Бугун топширилган "Президент совғаси" — 1 дона автогрейдер, 1 дона фронтал юк ортиш ва 1 дона оғир юк ташиш техникалари Республика бюджетидан ажратилган 2,3 миллиард сўм эвазига харид қилинган. Бу ўз навбатида тумандаги барча ички йўлларни қисқа муддатларда, ортиқча сарф-харажатларсиз таъмирлаш имконини беради.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш