Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёга Германиядан янги ва замонавий лапароскопия аппаратлар келтирилди
Республика шошилинч тез тиббий ёрдам жамғармаси ҳисобидан Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали ҳамда Гулистон, Боёвут ва Оқолтин, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тез ёрдам бўлимларига ҳар бирининг умумий қиймати 1 миллиард 965 миллион 822 сўм бўлган 5та замонавий, энг сўнги русумдаги лапароскопия аппарат келтирилди.

Ушбу аппаратлар кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари ўткир касалликларида эндохирургик, гинекологик, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, тухумдон кисталари ташхиси билан ётган беморларда операцияларни муваффақиятли ўтказиш имконини беради.

Жаҳон стандартларига мос, кам инвазияли жарроҳлик амалиётини бажариш учун ўз малакаларини ошириб қайтган маҳаллий мутахассисларимиз энди бугунги келтирилган Германиянинг «KARL STORZ SE & Co. KG» компаниясида ишлаб чиқарилган лапароскопия аппаратларини амалда бемалол қўллай олади.

— Ушбу аппаратларнинг афзаллик томонлари ниҳоятда кўп,—дейди Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали бош шифокори, жарроҳ Шароф Соатмуродов. — Бемор танасини имкон қадар кичик ўлчамда кесган ҳолда, катта ҳажмдаги жарроҳлик амалиётини кам вақт ва кам харажат билан самарали бажариш мумкин. Бунда бемор тезроқ соғаяди ва энг асосийи, даволашда юқори самарага эришилади. Тўғри, олдин ҳам бундай амалиётлар ўтказилган, аммо ҳозир жуда кичик ёшдаги болаларда ҳам шу турдаги амалиётлар ўтказиляпти. Энг муҳими, кўкрак қафаси, қорин бўшлиғидаги туғма нуқсонлар кам инвазив ва самарадор бўлган торокоскопик, лапроскопик усулларда, қорин ёки кўкрак қафасини очмасдан бартараф этиляпти.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш