Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
"Очиқ бюджет" орқали берилган таклиф спортчиларга қулай шароит яратди

Сирдарё туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабида "Кураш" спортини ривожлантириш учун ташаббус кўрсатилди. Ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш ва "Кураш" спортини кенг тарғиб этиш мақсадида жорий йилда ўтказилган "Очиқ бюджет" порталига керакли спорт анжомлари ва кураш гиламини харид қилиш учун таклиф киритилган. Овоз тўплаш жараёнида жами 762 та овоз тўпланиб, ушбу таклиф ғолиб, деб топилган.

Айни кунда мазкур мактабнинг спорт залига спорт анжомлари ва кураш гилами харид қилинди ва спортчилар учун зарурий шароитлар яратилди. Бунинг учун 100 миллион сўм маблағ йўналтирилди.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги томонидан ювиниш хоналари тўлиқ таъмирлаб берилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш