Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Мурожаатлар ечими қоғозда эмас, амалда бўлсагина халқ ишончи қозонилади
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев Гулистон шаҳар ҳокимлигининг "Ёшлар маркази" биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Унда барча шаҳар ва туманлардан ўз муаммоли масалаларини ҳал этиш мақсадида келган юртдошларимизнинг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазаларига қулоқ тутилди.

Президентнинг вилоятдаги Халқ қабулхонаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, судлар, банклар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт, ижтимоий соҳа, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар мутасаддилари ҳам иштирок этган қабулда қарийб етти соат давомида 150 нафардан зиёд фуқаронинг ишга жойлашиш, уй-жой, ер ва бўш бино, банк кредити олиш, электр тармоғи тортиш, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, даволаниш учун ёрдам, коммунал хизматларга уланиш каби масалалардаги мурожаатлари ўрганилди.

Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.

Вилоят раҳбари ижроси қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатларни масъулларга йўналтирар экан, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлиги, фуқаролар муаммоси ҳал этилиши умиди билан қабулга келганлигини асло унутмаган ҳолда масъулият билан ёндашиш лозимлигини таъкидлади ва ижрога йўналтирилган мурожаатлар назоратда эканлигини билдирди.

Мурожаатлар ечими қоғозда эмас, амалда бўлсагина халқ ишончи қозонилади — деди Акмалжон Махмудалиев масъулларга қарата.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш