Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сардобада аҳоли муаммолари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилади

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра Тошкент вилоятида тажриба сифатида бошланган аҳоли билан мулоқотнинг янги тизими вилоятимизнинг оғир ҳудудларидан бири бўлган Сардоба туманида ҳам жорий этилади.

Унга кўра, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев бошчилигидаги вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ 4 та сектор кесимида тумандаги 15 та маҳаллада фаолият олиб боради.

Ишчи гуруҳ туман ҳудудида маҳаллама-маҳалла юрган ҳолда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиб, уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш, шу билан бирга, муддат ва маблағ талаб қиладиган масалаларни келгуси йил дастурларига киритиш чораларини кўради. Ушбу жараёнда оғир ижтимоий аҳволдаги, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган инсонларни қийнаётган муаммоларга ечим топишга ҳам эътибор қаратилиши назарда тутилган.

Бугун туман ҳокимлиги биносида ўтказилган йиғилишида барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда, ишларни тизимли ташкил этиш ва юқорида қайд этилган вазифаларни сифатли бажарилиши юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш