Бозорлардаги савдо маданияти, тозалик, тартиб ва нарх-наво аҳоли кайфиятини белгиловчи муҳим омиллардан саналади. Шу сабабли шаҳар мутасаддилари ҳамда бозор маъмуриятига сотувчи ва харидорларга қулайликлар яратиш, нархларни белгилашда кўзбўямачиликка йўл қўймаслик ҳамда тозаликни сақлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шундан сўнг “Гулистон экстракт ёғ” ОАЖ корхонаси ва корхона биносида ижара асосида жойлаштирилган "Шарқ текстил" МЧЖга қарашли тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишилди. Фабрика раҳбари томонидан кўтарилган электр энергияси билан боғлиқ муаммони ҳал этиш юзасидан масъуллар белгиланди.
"Боғишамол" маҳалласидаги кўп қаватли уйларда аҳоли учун муносиб яшаш шароитини яратиш борасида қилинаётган ишлар ҳолатини кўздан кечириш асносида аҳоли вакиллари билан суҳбат қилинди. Уларнинг ички йўлаклар ҳолатини яхшилаш, болалар майдончасини қуриш борасидаги мурожаатлари тингланди. Мазкур масалаларни ижобий ечими борасида қисқа муддатларда амалий ҳаракатлар бошланиши таъкидланди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида 2022-2023 йиллар қиш ва баҳор мавсуми учун жамғарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси ҳам сектор раҳбарлари эътиборида бўлди. Ушбу фаолият тури билан шуғулланувчи тадбиркорларга ҳудудлардаги томорқа ер эгалари билан алоқа ўрнатган ҳолда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобига захира янада кўпайтириш тавсия этилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи