Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда хитойлик инвесторлар иштирокида бизнес-форум ўтказилади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд Саммити доирасида Хитой Халқ Республикаси билан эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган “йўл харита” ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими ўринбосари Боходир Ботиров ва Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ўртасида видео-конференц-алоқа тарзида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё вилоятида Хитой капитали иштирокидаги инвестицион лойиҳалар ва ташқи савдо ҳажмларини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Вилоятнинг инвестицион ва инфратузилма салоҳиятидан келиб чиқиб, ривожланиш стратегияси ўхшаш бўлган Хитой провинциялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида элчи Фарҳод Арзиев томонидан 2023 йил январь ойида вилоятда Хитойлик инвесторларни кенг жалб қилган ҳолда “Хитой форуми” ўтказиш таклифи билдирилди. Форум доирасида “Хитой модели” асосида қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришга қаратилган пилот лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш