









18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллиги Сирдарё вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.
Сана муносабати билан вилоят маркази Гулистон шаҳрида ҳам кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Вилоят марказидаги "Юрт байроғи" майдонида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, ҳарбийлар, спорт, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
Дастлаб "Юрт байроғи" майдонида давлат мадҳияси янгради. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов "Мангу ҳилпирасин юртим байроғи" мавзуида маъруза қилди. Вилоят ижодкорларининг Она Ватан, Истиқлол, Ватан байроғига бағишланган шеърлари тадбирга ўзгача файз киритди. Сўнгра Давлат байроқлари ўрнатилган автомобиллар карвони шаҳар кўчалари бўйлаб кезди.
Давлатимиз байроғи қабул қилинган куннинг 31 йиллиги вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
110,2 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
116,4 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
878.599 %
2022 йилнинг январ ойи ҳолатига
117,0 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
110,8 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
109.1 %
2021 йилнинг январ-декабрь ойига нисбатан фоизи