Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Умумтаълим мактабида қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

Жорий йил 10 июнда муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш борасида қатор тавсия ва топшириқлар берилган эди.

Унга мувофиқ таълим муассасалари ичида биринчилардан бўлиб Ширин шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактаби биносида қуввати 15 кВт/с бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Мазкур қуёш фотоэлектр станцияси йилига 25 минг кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу мактаб биносини кундуз куни тўлиқ электр энергия билан таъминлаш, шу билан бирга, эҳтиёждан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконини беради.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш