







Кинофестиваль давомида ҳудудларда кино кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бугун вилоят мусиқали драма театрида “Қирғизистон кино кунлари” ташкил этилди.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шоҳруҳ Исақулов, Қирғизистон делегацияси аъзолари, санъат намоёндалари ҳамда вилоятимиздаги кино ихлосмандлари иштирок этишди.
Сўз олганлар икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан барча соҳаларда бўлгани каби кинематография йўналишида ҳам ҳамкорлик муносабатлари кун сайин янги босқичга чиқаётганини таъкидлашди.
Шундан сўнг делегация таркибида вилоятимизга келган санъаткорлар, кино усталари бирма бир таништирилди. Улар сирдарёча меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирдилар. Шундан сўнг қирғизистонлик кино ижодкорлар томонидан суратга олинган “Кўпкари” бадиий фильми иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Шунингдек, йиғилганлар эътиборига Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилоят бўлими ёш ижрочилари томонидан тайёрланган кичик концерт дастури намойиш этилди.
Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар, кино санъати усталари вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, Гулистон туманидаги "Ўлкашунослик музейи"да ҳам бўлиб, музей фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Делегация аъзоларининг вилоятимизга ташрифи эртага ҳам давом этади.
104,9 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
97,1 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
904 865 киши %
2023 йилнинг январь ойи ҳолатига
100,9 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
104,5 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
109.1 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи