Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот ўтказди
Маълумки, ҳар йили мамлакатимизда 20 август санаси Тадбиркорлар куни сифатида нишонланиб, шу куни давлатимиз раҳбарининг ишбилармонлар билан учрашуви бўлиб ўтади.

Бу йилги давлатимиз раҳбари билан бўладиган тадбиркорларнинг учрашуви олдидан вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан ҳудудлардаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг фаолияти билан боғлиқ муаммолари доимий равишда ўрганилиб келинмоқда.   

Сирдарё туманидаги “Sirdaryo Mega luks” корхонасида бўлиб ўтган учрашувда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ва унда белгиланган устувор вазифалар, тадбиркорлик фаолияти ривожи учун қаратилган эътибор ва рағбат хусусида сўз юритилди.

Мулоқотда Марказий банк Раисининг биринчи ўринбосари Ботир Захидов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Шунингдек, учрашувда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, тизимли муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилиниб, тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди. Мақсад, шу ернинг ўзида ечими топиладиган масалаларни ҳал этиш ҳамда республика даражасига олиб чиқиладиганларини рўйхатга олишдан иборат.

Учрашувда мурожаатларнинг аксариятларига жойида ўз ечим топилди. Ер ажратиш ва бизнес учун зарур бўлган инфратузилмани яратиш билан боғлиқ айрим масалалар юзасидан юқори ташкилотларга асосли таклифлар киритиш белгилаб олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш