Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган низомга асосан, “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган 11 нафар фаол нуронийлар ёшлар билан ишлаш юзасидан ўз тажрибаси ва маҳоратини намоён этдилар.

«Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида тажрибали нуронийларга тарбияси оғир, профилактик ҳисобда турган, иш билан таъминланмаган ёшлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилалар бириктирилган. Катта ҳаёт ва касб тажрибасига эга отахон-онахонлар томонидан бу ёшлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирлар, якка тартибдаги суҳбатлар ўтказилмоқда. Ўз навбатида, ёшлар муаммоларини ҳал этишга амалий ёрдам ҳам кўрсатмоқдалар.

Бугунги танловда нуронийларнинг ана шундай фаолиятига холисона баҳо берилди. Иштирокчилар ёшларни тарбиялашдаги фаолияти, иш тажрибаси ҳамда намуна қилиб кўрсатишга арзирли иш услубларини тўлақонли намойиш этдилар.

Кўрик-танловда 1-ўринни Гулистон шаҳридан Худойназар Мавлонқулов эгаллади. У танловнинг шу йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шунингдек, танловда 2-ўрин Ширин шаҳридан Раъно Раҳмонқуловага, 3-ўрин Гулистон туманидан Рустам Атакишиевга насиб этди.

Кўрик-танловнинг тантанали очилиш ва тақдирлаш маросимида “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев, жамғарма раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев ҳамда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев қатнашди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш