Ушбу талабларга тўлиқ риоя этилиши эса бунёд бўлаётган бино-иншоот ёки ишлаб чиқариш объектининг узоқ йиллар хизмат қилишида муҳим ўрин тутади.
Ховос туманидаги янги барпо этилаётган иссиқлик электр станциясидаги қурилиш ишлари билан яқиндан танишиш ҳам айни шу мақсадда ташкил этилди.
Унда туман ҳокими ва Сирдарё вилояти Қурилиш назорат инспекцияси ходимлари биргаликда қилинаётган ишларни ўрганди.
Ўрганишда, қурилиш ишларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, қурилиш объектларида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда қўлланилаётган қурилиш материаллари ва буюмларини қоидалар ҳамда стандартларга риоя этилишига алоҳида эътибор берилди.
Маълумот ўрнида, қиймати 150 миллион АҚШ доллари бўлган 220 мегаватт қувватга эга иссиқлик электр станцияси 7 гектар ер майдонни эгаллаган. Унинг ишга туширилиши билан 80 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган. Қурилиш даврида эса 450 та ишчи кучидан фойдаланилмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1,76 миллиард киловатт соатни ташкил этади. Бунинг учун йиллик 385 миллион метр куб табиий газ талаб этилади. Одатий станцияларга нисбатан 150 миллион метр куб табиий газ тежалади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи