Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Аҳолини рўйхатга олиш — келажак сари янги қадам

Барчамизга маълумки Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари амалга оширилади.Ушбу жараённи амалга ошириш юзасидан “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2019 йил 5 февраль ПФ-5655-сон Фармон,  “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги 2020 йил 16 мартдаги 611- сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”  Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарори қабул қиинган. Рўйхатга олиш жараёнлари 2023 йил ноябръ ойида амалга ошириш режалаштирилган. Хусусан:

  • 1 - 5 ноябрь кунлари: Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш;
  • 6 - 10 ноябрь кунлари : Интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва  уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш;
  • 11 - 22 ноябрь кунлари : Аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш;
  • 23 - 25 ноябрь кунлари Ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш  асосида амалга оширилиши кўзда тутилган.

2023 йилда ахолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш юзасидан вилоятимизнинг барча махаллаларида, турли ташкилотларда, олийтаълим ва ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида семинарлар ва давра сухбатлари ташкил этилиб, газета ва журналларда ва  ОАВларида ҳам чиқишлар ташкил этилди. 2021 йил давомида 12 маротаба вилоят телерадиоканали орқали видеолавха тайёрланиб эфирга узатилди. 22 маротаба радиога чиқишлар қилинди. 56 маротаба газета ва журналларда мақолалар чоп этилди. Вилоятимиздаги барча ахоли пунктларининг хариталари ўрганиб чиқилди.

Ушбу тадбирларда аҳолини рўйхатга олиш мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъий назар бирдек манфаатдормиз.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш