Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистон туманида "Агро марказ" ишга тушди
Президентнинг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли фармонига асосан Республикамизнинг барча туман-шаҳарларида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг комплекс хизматларини кўрсатувчи марказлар ташкил этишда “Агробанк” АТБ буюртмачи этиб белгиланган бўлиб, бугунги иш фаолиятини бошлаган марказнинг очилишида асосий ташкилотчиси “Агробанк” АТБ туман филиали ҳисобланади.

Бинонинг очилишида Гулистон тумани ҳокими Сайдимқул Бегимкулов, “Агробанк” АТБ туман филиали ходимлари, фермерлар, деҳқон хўжалиги раҳбарлари, аҳоли вакиллари ҳамда бир гуруҳ нуронийлари иштирок этди.

Ушбу лойиҳага “Агробанк” АТБ туман филиали томонидан “Центр агро сервис класс” МЧЖга 800 млн. сўм маблағ ажратилиб, бирламчи талаблар асосида агролаборатория, онлайн маслаҳатлар, уруғ ва кўчатлар етказиб бериш, иссиқхона қуриш, агродўкон, мини техникалар сотиш дўкони ва хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.

Кейинги босқичда мева-сабзавотларни сотиб олиш, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш, манзарали дарахт ва ландшафт хизмати, инкубатор, ўқув маркази, музлатгич, қишлоқ хўжалик суғурта хизматлари, автоматлаштирилган банк хизматлари, сув тажовчи технологияларни жорий қилиш хизматлари йўлга қўйилиши назарда тутилган.

Марказнинг асосий мақсади туман аҳолиси ва фермерларига сифатли агро хизматларни йўлга қўйиш, уларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишдан иборат. Фуқароларимиз қишлоқ хўжалиги, томорқа ва ландшафт дизайни борасида мавжуд муаммолар ва саволларга шу марказ орқали жавоб ҳамда ечим топа олади. 

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш