Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Эльмира Баситханова: “Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари тажрибаси эталон бўлиши керак.”

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада Президентимизнинг 2022 йил 18 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларини амалга оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида’ги Фармони ижросига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Соғлиқни сақлаш вазирининг оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Эльмира Баситханова иштирок этиб, соҳа ходимлари олдида турган вазифа, унинг ижроси юзасидан ўз муносабатини билдирди. Ҳар бир тиббиёт бирлашмаси, унга қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникалар негизида 0-18 ёшгача бўлган болаларни соғломлаштириш ва реабилитация қилиш, юқори малакали тиббий-консультатив, диагностика хизматини кўрсатадиган, ҳар жиҳатдан мукаммал бўлган  болалар бўлимлари фаолиятини йўлга қўйиш, бунда қайси жиҳатларга аҳамият қаратилиши лозимлиги юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 25 апрелдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, "2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида"ги ҳамда «Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижроси ҳам муҳокама қилинди.

Вазир ўринбосари поликлиникада янгидан иш бошлаган, болалар бўлими имкониятларини кўздан кечирди. У ерда яратилган шарт-шароит билан танишар экан, болалар бўлими билан бирга аёллар учун маслаҳатхона ҳам жойлашганлиги энг тўғри қарор бўлганлигини таъкидлади. Муассасада тўлақонли она-бола кластери ташкил этилганидан мамнун эканлигини билдириб, соҳа ходимларига қўшимча тавсия ва маслаҳатлар берди.

– Энг, муҳими, Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил қилинган болалар бўлимидек бўлимларни барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникаларда май ойининг сўнгига қадар ташкил этиш, бунинг учун эса уларга Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари тажрибаси эталон бўлиши керак, – Эльмира Баситханова. 

Семинарда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Файзулла Мавлонов ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари бош врач ва бош ҳамширалари иштирок этди. Соҳа ходимларини қизиқтирган саволларга вазир ўринбосари атрофлича жавоб берди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш