Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Қанликўлдаги учта маҳалла аҳолиси энди сув танқислигидан азият чекмайди

Маълумки, саноат, ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги каби қатор соҳаларнинг ривожланишига сувнинг таъсири жуда катта. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ўсиши ҳам бевосита ҳаёт манбаига боғлиқ.

Ўтган асрда Орол денгизининг қуриши Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудлари сингари 54 минг нафар аҳоли истиқомат қиладиган Қанликўл туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатди.

Аввал хабар берганимиздек, Қанликўл туманида мутасаддилардан иборат Сирдарё вилояти штаби тузилган бўлиб, маҳаллий масъуллар билан бирга туманни комплекс ривожлантириш бўйича ишлар олиб бормоқда. Хусусан Ховос тумани ишчи гуруҳи "Маданият" маҳалласида иш бошлаган.

Мазкур маҳаллада 1 минг 22 та хонадонда 5 минг 286 нафар аҳоли, шундан 2581 нафар аёллар истиқомат қилади. Ҳудудда 2 та мактаб, 1 та 360 ўринли мактабгача таълим ташкилоти, тиббиёт бирлашмаси, 1 та оилавий поликлиника, 15 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ва 2 та қолипли нон ишлаб чиқариш корхонаси мавжуд.

Ишчи гуруҳи томонидан маҳалла ҳудуди хонадонбай ўрганилганда аҳоли вакилларининг томорқадан фойдаланиш даражаси пастлиги маълум бўлди. Бунга сабаб сув танқислиги муаммоси. Ечим сифатида "Суенли" каналидан "Ёшлар" каналига насос қурилмасини ўрнатиш таклифи билдирилди. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ишчи гуруҳи томонидан қўллаб-қувватланиб, “Маданият” ва унга туташ “Дўстлик”, "Наврўз” маҳаллаларидаги 30 гектар томорқа ер майдонини сув билан таъминлаш имкониятига эга қуввати 15 Квт бўлган 350 л/сли сув ости насоси ҳамда КТПС 100 КвА қувватли трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, 10 сонли мактабгача таълим ташкилоти 3 дона фильтрлаш ускунаси билан жиҳозланди.

"Шу кунгача биз томорқамизда турли ҳилдаги полиз маҳсулотларини етиштиришни орзу қилардик, лекин сув танқислиги, уни олиб келишга молиявий сабаблар тўсқинлик қиларди. Бугун орзуимиз амалга ошди. Бугун ният қиласан эртага амалга ошади. Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади ҳам шу аслида. Биз Қанликўлликлар давлатимиз раҳбарининг ушбу эътиборидан мамнунмиз”- дейди маҳалла раиси Базарбай Убайдуллаев.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш