Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда туркиялик мутахассис иштирокида юқори технологик жарроҳлик амалиёти бажарилди

Сўнги пайтларда аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлардан юрак қон-томир, инсульт касалликлари билан касалланган беморларни сони ошиб кетди. Ушбу турдаги касалликларни олдини олиш ва даволаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Сирдарё вилояти минтақавий филиали кардиологлари, республикамиздаги, қолаверса хорижий давлатлардаги кардиология соҳасига ихтисослашган етакчи клиника ва марказлар билан ҳамкорлик алоқани йўлга қўйиб, маҳорат дарслари орқали фикр алмашиб, бой тажриба туплаяпти.

Куни кеча, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Сирдарё вилояти минтақавий филиалига ана шу ҳамкорлик самараси ўлароқ Туркиялик интервенцион кардиолог, профессор Шевкат Гўрғли ташриф буюрди.

Сирдарёлик кардиологлар билан фикр ва тажриба алмашиб,  эндоваскуляр хирурглар ҳамроҳлигида 1953 йилда туғилган, юрак ишемия касаллиги, зўриқиш стенокардия ФСIII, ИККС (202), коронар қон томларни стентлаш амалиётидан кейинги ҳолат, миокардда дистрофик ўзгаришлар, юрак қоринчалар экстрасистолияси билан келган беморда юқори технологик стентлаш амалиётини ўтказди. 

-Туркиядан келишимдан мақсад,-дейди Туркиялик интервенцион кардиолог, профессор Шевкат Гўрғли.- Сирдарёлик кардиологлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Бу эса, икки қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкам бўлишига, хоҳ у кўринишда, хоҳ бу кўринишда онлайн алоқалар ўрнатиб, тажриба орттиришимизда муҳим ҳисобланади. Ҳозир ўтказган юқори технологик стентлаш амалиёти ўта мураккаб. Чунки стентлашдан кейинги ҳолат. Буни сирдарёлик эндоваскуляр хирурглар билан муваффақиятли бажардик. Бемор соғлиғи анча яхши. Насиб қилса тез орада, соғ-саломат ўз оиласи бағрига қайтади. 

Шундан сўнг, туркиялик профессор, кардиология марказида юрак қон-томир касалликларни оғир шакли билан даволанаётган беморлар, беморларни касаллик тарихи билан танишиб, сирдарёлик кардиолог, эндоваскуляр хирургларга ўз маслаҳат ва тавсияларни берди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш