Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Қаҳрамонларни ёдга олиб...
Бундан роппа-роса 70 йил муқаддам, 16 апрель куни Гулистон тумани ташкил топган.

Бир пайтлар қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган Мирзачўлни ўзлаштириш учун биринчилар қаторида келиб, шу ерда яшаб, фидокорона меҳнатлари билан ҳалқ оғзига тушган кўплаб кишиларни биламиз. Уларга Иккинчи жаҳон урушидан кейин “Меҳнат Қаҳрамони” ва Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди. Биргина Гулистон туманида 9 нафар ана шундай ўзбек қаҳрамони истиқомат қилиб, ўзининг муносиб меҳнати билан эл ардоғида бўлган.

Бугун тарих яна бир маротaба ёдга олинди. Эзгу ишлари билан кўпчиликка намуна бўлган қаҳрамонлар ҳаётини эсга олиб, яқинларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш мақсадида тадбир ташкил этилди. Улуғ айём кунларида ёзилган ифторлик дастурхони атрофида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, меҳнат қаҳрамонларининг оила аъзолари, ижтимоий-иқтисодий, маънавий жабҳаларда ёш авлод вакилларига ўрнак бўлаётган кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар жам бўлдилар.

Тадбир давомида қаҳрамонларнинг ибратли ҳаёти, ватанимиз равнақи, унинг саодати, юрт келажаги, шаҳар ва қишлоқларимиз ободлиги йўлида қўшган муносиб ҳиссаларини ўзида акс эттирган видеофильмлар намойиш этилди. Ватан, унинг келажагини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар даврага янада файз киритди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш