Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Муносабат
Ижтимоий тармоқда "Сардоба фожиаси"дан жабр кўрган ушбу тадбиркорларга Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Ҳукумат масъуллари бегона кўз билан қарамоқда... сарлавҳаси билан ёритилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Қайд этиш керакки, тадбиркорлик субъектларига тўланмаганлиги иддао қилинаётган пул маблағлари, баҳолаш компаниялари хулосаларида кўрсатилган зарар миқдори ва ҳодиса оқибатида зарар кўрган тадбиркорли субъектларига ҳар томонлама тезкор амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлари томонидан аниқланиб, тўлаб берилган пул миқдорлари ўртасидаги тафовутдан ҳосил бўлган.

Жумладан, “Сирдарё Оқолтин Страус” ф/х сув тошқинига қадар туяқуш бизнеси билан шуғулланган. “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖ томонидан тадбиркорлик субъектига етказилган зарар миқдори 1123,0 млн. сўмга тавсиявий кўринишда баҳоланган.
 
Таркибида ҳудудий ҳокимлик ва ваколатли ташкилотлар мутахассислари, жамоатчилик вакиллари бўлган ишчи гуруҳи томонидан ҳодиса жойига чиқиб ўрганилганда тадбиркорлик субъектига етказилган зарар миқдори 600,0 млн. сўмга баҳоланган ва шу сумма тадбиркорга тўлаб берилган.

“Давронбек нур” МЧЖга қарашли бўлган “Қовун бозори” мажмуасига етказилган зарар миқдори “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖ томонидан 3674,5 млн. сўмга тавсиявий кўринишда баҳоланган. Ишчи гуруҳи томонидан аниқланган зарар миқдори эса 1600,0 млн. сўмга баҳоланган ва тўлаб берилган.

 Пахта чиқиндиларини қайта ишлаш билан шуғулланувучи “Самовий бахт қувончи” МЧЖ га етказилган зарар миқдори “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖ томонидан 1518,1 млн. сўмга баҳоланган. Ишчи гуруҳ хулосасига кўра етказилган зарар миқдори 300,0 млн. сўмга баҳоланган ва тўлаб берилган.

“Файз фиш плюс” МЧЖ (балиқчилик хўжалиги)га етказилган зарар миқдори “Гулистон баҳолаш консалтинг” МЧЖ томонидан  986,8 млн. сўмга баҳоланган ва ҳозирги кунда ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан баҳолаш натижадари ўрганилмоқда.

Талофат оқибатларини аниқлаш бўйича тузилган ишчи гуруҳлари таркиби Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманлари ҳокимликлари ва шу туманларда фаолият юритаётган ташкилотлар, шунингдек, бир қатор вилоят ташкилотларининг  малакали мутахассисларидан шакллантирилган. 

Ишчи гуруҳларнинг фаолиятида шаффофлик ва ҳолисликни таъминлаш мақсадида улар ишига маҳаллий кенгашлар депутатлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари жалб қилинган.

Ишчи гуруҳлари зарар миқдорларини аниқлаш ишларини бевосита жойларга чиқиб амалга оширишган. Бунда ҳақиқатда нобуд бўлган ёки яроқсиз ҳолатга келган объектлар, фойдаланишга яроқли бўлган ҳамда тадбиркор томонидан қабул қилиб олинган материаллар, жиҳозлар миқдори ҳам инобатга олиниб, зарар миқдори аниқлаган.

Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддасига мувофиқ, баҳолаш объектининг ҳисоботда кўрсатилган қиймати, тавсия хусусиятига эга бўлганлиги учун, тадбиркорлар ташаббуслари билан ўтказилган баҳолаш хулосалари ишчи гуруҳи ўрганишларидан сўнг, айрим ҳолатларда зарар миқдори асоссиз ошириб кўрсатилганлиги боис тўлов учун асос сифатида қабул қилинмаган.

Шунинг билан бирга, қонунга мувофиқ, хусусийлаштирилган объектлар қийматини баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалалари юзасидан давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар томонидан ташаббус билан чиқиш тақиқланганлиги боис, ҳудудий ҳокимликлар ёки ишчи гуруҳлари томонидан, баҳолаш натижаларини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билдирилмаган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш