Яқинда бўлиб ўтган видеселектор йигилишида Муҳтарам Президентимиз томонидан макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам тадбиркорларни янада қўллаб-қуватлашга доир муҳим вазифалар белгиланган эди.
Мазкур масала юзасидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш ҳамда ҳозирги вақтда уларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф қилиш бўйича берган топшириқларидан келиб чиқиб, вилоятда тадбиркорлар муаммоларини тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликларида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш штаби” ташкил этилди.
Штаблар томонидан доимий равишда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита манзилли ўрганиш мақсадида сайр учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Шу кунга қадар штабга 400 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг 350 таси юзасидан вилоят миқёсида ҳал бўлишини инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, қолган 50 тага яқин тадбиркорлар мурожаати республика даражасида ҳал бўлишини кўзда тутиб юқори турувчи идоралардан муаммоларга ечим топишда амалий ёрдам сўралди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, бугун Республика Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Б.Зохидов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ тадбиркорлар мурожаатларини тадбиркорбай ўрганиш мақсадида вилоятга ташриф буюрди.
Ишчи гуруҳ аъзолари вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев билан бирга тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, вазиятни ўз кўзлари билан кўриб масалаларга зудлик билан ечим топмоқдалар.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи