Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири – аҳоли ва унинг фаровонлиги йўлидаги муҳим қадам

Барчамизга маълумки Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари амалга оширилади. Ушбу жараённи амалга ошириш юзасидан “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2019 йил 5 февраль ПФ-5655-сон Фармон, “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги 2020 йил 16 мартдаги 611- сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарори қабул қиинган.Аҳолини рўйхатга олиш тадбири - кенг қамровли, узоқ вақт ва кўп маблағ талаб қилувчи тадбир бўлиб, мамлакатда яшовчи барча аҳолига оид бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилишнинг ягона жараёни бўлиб, аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Аҳоли ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли ахборотлар давлатнинг узоқ муддатли прогнозлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадли дастурлари, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш дастурлари, барқарор ривожланиш мақсадлари Миллий индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда илмий тадқиқотлар олиб боришда фойдаланилади.

Шу билан бирга рўйхатга олиш натижалари хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш, инвестицион муҳитни янада яхшилаш, туризм салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт юксалиши ва пировардида аҳолимизнинг фаровонлигини оширишга хизмат қилади.Аҳолини рўйхатга олиш жараёнлари 3 босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқич 3 йилгача бўлган муддатда амалга оширилади. 

Иккинчи босқич 10 кундан 60 кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. 

Учинчи босқич 2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда амалга оширилади.

Ушбу босқичда аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади. Тадбир материаллари автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрланади. Бирламчи маълумотларни киритиш, кодлаштириш, назорат ва таҳрир қилинади. Аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олинади ҳамда тадбири натижаларини эълон қилинади ва улар тарқатилади. 

Давлат статистика қўмитасининг топшириқларига асосан ҳудудларда туман (шаҳар), маҳаллалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари бўйича хариталар ҳамда схематик режаларни қайта кўриб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоятидаги мавжуд 236 та маҳалладан 233 тасида, яъни, Сардоба туманидаги 3 та талофат кўрган ҳудуддан ташқари барча маҳаллаларнинг схематик хариталари ўрганилиб, 200 та МФЙнинг харитаси кадастр бўлими билан биргаликда қайтадан тўлиқ тасвирланди. Вилоят ҳудудлари бўйича хонадонлар ва уларда яшовчилар сони шакллантирилган базани қайта ўрганиш бўйича 236 та маҳалланинг барчаси тўлиқ қайта кўриб чиқилди ва камчиликлар бартараф этилди.

Вилоят статистика бошқармаси

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш