Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тармоғи кенгаймоқда
Сирдарё вилоятида давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш ва қамров даражасини ошириш бўйича бирмунча ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вилоятда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ва ташаббускорлар ўртасида 61 та умумий қуввати 7 795 ўринли битим тузилди ва 39 та лойиҳа учун банклар томонидан 101,4 млрд.сўм миқдорида банк имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб молиялаштирилди. Шулардан 31 таси 3 минг 720 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотидир.

Ўтган 2021 йилда вилоят бўйича мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик асосида жами 9 та умумий қуввати 1 165 ўринли нодавлат МТТлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 7 та умумий қуввати 805 ўринли нодавлат МТТ тўлиқ фойдаланишга топширилди. Бошқа лойиҳаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Вилоятда оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ва ташаббускорлар ўртасида 705 та битим тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вилоятда 601 та умумий қуввати 15 025 ўринли оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Ундаги болалар қамрови 13 375 нафарни ташкил қилмоқда.

Биргина, Оқотин туманида 10 нафар тадбиркор билан оилавий нодавлат макатабгача таълим ташкилотини ташкил этилиб, айни вақтда уларга  250 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинди. Бугунги кунда туманда жами 350 ўринли 14 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.
 
Туманнинг Андижон маҳалласида “Ҳамдавр” МЧЖ томондан 150 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда “Оқолтин Бобур Аҳиллик” МЧЖ ўртасида тумандаги “Аҳиллик” МФЙда қуввати 150 ўринли давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш мақсадида икки томонлама битим имзоланган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш