Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистонда “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилади

Кун сайин равнақ топаётган юртимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, бунёдкорлик, яратувчанлик ишлар халқимизнинг турмуш тарзини тубдан яхшилаётгани бор гап. Хусусан, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда “Янги Ўзбекистон” боғлари барпо этилиши ҳам аҳолининг мароқли дам олиши ва ҳордиқ чиқариши, атроф-муҳит, экологиянинг софлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда. 

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг “Буюк келажак” маҳалласи ҳудудида “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бугун вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев боғ қурилиши режалаштирилган жойни кўздан кечирди ва боғ лойиҳаси билан танишди.

Умумий 55 гектар майдонни эгаллайдиган боғда “aqua” парк, кўл, тўлқин ҳосил қилувчи бассейн, мусиқали фаввора, амфитеатр, ёшлар учун кўнгилочар аттакционлар, болалар ва “workout” майдонлари қурилади. Ташриф буюрувчилар ҳордиқ чиқаришларига мўлжалланган шийпонлар, тарихий меъморий обидалар макетлари ташкил этилади. Лойиҳада ҳайвонот боғи учун ҳудуд марказидан жой ажратилган.

Эътиборли жиҳати, “Янги Ўзбекистон” боғига 650 тупдан чинор, мажнунтол, шумтол, эман, заранг, япон сафораси, мимоза, садақайрағоч каби жами 5200 дона дарахт ўтқазилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш