Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Cирдарёда саноат маҳсулотларини маҳаллийлаштириш даражаси 65 фоизга етди
Сирдарё вилоятида 2017-2018 йилларда 4-5 та корхона маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Чет давларлардан кириб келадиган маҳсулотларнинг импорт ўсиш суръати 400 фоизни ташкил этган бўлса, муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 24 августдаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ишроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш бўйича” қарорига асосан вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш ёрдамчилари ташкил этилиши ва соҳанинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилиши натижасида ҳудудда импорт ўсиш суръатини кескин камайтиришга эришилди. 

Биргина, 2021 йил якуни билан вилоятда 31 та лойиҳада 463 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 2020 йилга нисбатан 140 фоизга ортиғи билан бажарилди.

Бугун соҳани ривожлантириш, вилоятда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништириш учун пресс-тур ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар дастлаб, Сирдарё туманидаги “AWP” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишдилар. 

Мазкур корхона «PENG SHENG» қўшма корхонаси, Олмалиқ кон металлургия комбинати ва Хитойнинг «Wenzhou Jinsheng Trade» компанияси таъсисчилигида 7 миллион 500 минг доллари ҳисобига ташкил этилган бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган сантехника буюмлари ички бозорга етказилиши билан бир қаторда кўплаб хорижий давлатларга экспорт қилинади. 

– Корхонамиз ишга туширилиши билан, аввало, бор эътиборимизни ходимларнинг малакасини оширишга қаратдик, – деди корхона раҳбари Комил Мирзаев. – Ҳозирда 200 дан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланган. Уларнинг барчаси ўз вазифасини пухта ва ситқидилдан бажаришмоқда. Шу сабабли ҳам маҳсулотларимизга Европа давлатларидан ҳам харидорлар кўпаймоқда.

Ўз маҳсулотларини тўлиқ маҳаллий хом ашёдан тайёрлаб, нафақат ички бозорларда, балки, жаҳон бозорида ҳам кўплаб харидорларга эга корхона «SIRDARYO MEGA LUKS» МЧЖ қўшма корхонаси ҳисобланади.

Масъулияти чекланган жамиятда асосан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотларини қадоқлашга мўлжалланган полипрепилен қоплар ишлаб чиқарилади. Корхонада лойиҳа қиймати 35 миллион доллари бўлган «Биг-бег» юмшоқ контейнерлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши натижасида яна 400 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиб, жами 2000 нафардан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланган.

– Бундай «Биг-бег» юмшоқ контейнерлар, яъни, катта хажмдаги қопларга талаб кескин ортмоқда, – деди корхона раҳбари ўринбосари Нодир Бўронбоев. – Шу сабабли ҳам бу йўналишни кенгайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ҳам, иш ўринларини ҳам кўпайтириш арафасидамиз. Маҳсулотлар бугунги кунда Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Белорусия, Туркманистон, Украина давлатларига экспорт қилинмоқда. Шу кунларда Исроил ва Туркия давлатларидан талабгорлар чиқмоқда. 

Шунингдек, тадбирда вилоятда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланишича, муҳтарам Президентимиз ташаббуси ҳамда қабул қилинган қарор ва фармонларига асосан вилоятда маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали импорт ўрнини босиш самарадорлиги 65 фоизга олиб чиқилган. Яратилаётган қулайлик ва имкониятлар туфайли экспорт ҳажми 30 фоизга оширилди ва саноат маҳсулотларининг нархларини 12 фоизга арзонларштиришга эришилди.

Айниқса, Иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирилиги томонидан ташкил этилган кооперация портали ўхшаш товарларнинг импортини қисқартириш, корхоналарининг харажатларини қисқартириш, ишлаб чиқариш самардраорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Вилоятда маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати ва мавжуд хомашё базаси негизида қўшилган қиймат занжири яратилиб, маҳаллий корхоналар ўртасида саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш тизимли равишда ташкил этилган. Яъни, ўтган йили электрон кооперация портали савдо платформасида ўтган давр ичида вилоятдаги барча саноат корхоналари рўйхатдан ўтказилган ҳамда 500 турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган бўлиб, 48 миллиард сўмлик 481 та шарнома амалга оширилган.

Жорий йилда маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 29 та лойиҳалар доирасида 510 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашга иҳтисослашган умумий қиймати 217 миллиард сўмдан ортиқ 6 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш