Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Истеъмолчиларга 2021 йилда 13 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилган

Сирдарё вилоятида 199 минг 549 та хонадоннинг 78 минг 787 тасига суюлтирилган газ етказиб берилади. Қолган 120 минг 762 та хонадон эса табиий газ тармоғига уланган. Яъни, вилоят аҳолисининг 60,2 фоизи табиий газ, қолган 39,8 фоизи эса суюлтирилган газ истеъмолчиларидир.

2021 йил давомида табиий газ истеъмолчиларига газни узлуксиз етказиб бериш мақсадида 4 километрга яқин газ қувурлари таъмирдан чиқарилди. 1949 дона газ тақсимлаш қурилмаси тафтишдан ўтказилиб, 18 дона газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланди. Газ қувурларини босим остида синаш ва тозалаш режаси ҳам ортиғи билан бажарилди. Ер ости газ қувурлари махсус ускуналар ёрдамида назоратдан ўтказилди.

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун “Ҳудудгаз Сирдарё” масъулияти чекланган жамияти тасарруфида 7 та МАN, 22 та ISUZU ва 1 та 320 дона газ баллон сиғимига эга бўлган CHAKMAN автотранспорт воситалари хизмат кўрсатмоқда.

2021 йил мобайнида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига жами 13 231,44 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режаси белгиланган бўлиб, амалда 13 295,66 тоннага, яъни 100,5 фоизга бажарилди.

Шунингдек, “Hududgazta’minot” АЖ томонидан рақамли технологиялар жорий этилганлиги натижасида истеъмолчиларга етказиб берилган ID карталар орқали ҳисоб-китоб қилиш йўлга қўйилган. Бугунги кунда истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород газини етказиб беришда 100 фоиз рақамли технология асосида ишлар амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, 2022 йил I чорак мобайнида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига 3 951,3 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,7 фоизни ташкил қилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш