Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёнинг 4 та ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массиви қурилади

Муҳтарам Президентимиз раислигида 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, республиканинг ҳар бир ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этиш бўйича аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилган эди.

Гулистон туманининг "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган "Янги Ўзбекистон" массиви лойиҳаси

Сирдарё вилоятининг 4 та ҳудуди – Гулистон, Янгиер шаҳарлари ҳамда Сирдарё, Гулистон туманларида “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилиши белгиланган. Мазкур массивларнинг бош режасига асосан жами 234 та 5 ва 7 қаватли 8 508 хонадонли турар жойлар қурилади. Бунинг натижасида 10 мингга яқин оила уй-жой билан таъминланади.

Гулистон шаҳрининг "Янги ҳаёт" МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган "Янги Ўзбекистон" массиви лойиҳаси

Массивлар ҳудудида 27 км ички йўллар, 32 км оқава сув тармоғи, 26 км ичимлик суви, 25 км табиий газ, 30 км электр тармоқлари ўтказилади. 1400 ўринга эга бўлган 4 та мактаб, 5 та 1500 ўринга мўлжалланган болалар боғчаси, 3 та поликлиника қад ростлайди. Бундан ташқари 8 та Ёшлар меҳнат гузари, 3 та IT-парк, 3 та “Коворкинг маркази”, 30 та савдо дўконлари, 1000 ўринга мўлжалланган 4 та тикувчилик ҳамда 6 та нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари қурилади.

Янгиер шаҳрининг "А.Жомий" МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган "Янги Ўзбекистон" массиви лойиҳаси

Бугунги кунда ҳудудларда ер майдонлари ажратилган. Қурилиш лойиҳаларининг бош режалари ишлаб чиқилиб, қурилиш штаблари ташкил этилди.

Мазкур турар-жойларнинг таннархини камайтириш учун кўп тармоқли қурилиш корхоналар томонидан зарур материалларнинг ишлаб чиқарилиши, замонавий энергия тежамкор қурилиш материалларининг қўлланилиши натижасида, уй-жойларнинг 1 кв.м қурилиш майдони 4,5 млн.сўмни ташкил этиши кўзда тутилган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш