Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан уч асосий йўналишда ўтказилган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ташкиллаштирилган ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Бекзод Мусаев очиб берди ва ўзбек тилини ривожлантириш ва бу борада қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида тўхталди. Жойларда ўзбек тилига бўлган эътибор ҳақида мисоллар келтирди.
Қувонарли жиҳати, танловнинг “Давлат тили устуворлигини таъминлаган энг намунали ҳудуд” йўналишида Ширин шаҳри ғолиб деб топилди.
Шунингдек, учинчи йўналиш – “Ўзбек тилини ривожлантиришга қаратилган энг яхши илмий-амалий лойиҳа” йўналишида иштирок этган сирдарёлик Охун Турсунов "Лотин алифбосида қулай ёзиш дастури" билан қатнашиб, 3-ўринни қўлга киритди.
Маросимда танлов ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи