Мазкур муассасага янги, замонавий, инновацион диагностика воситалари келтирилиб, юрак, қон-томир билан боғлиқ мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш ишлари йўлга қўйилган эди. Натижада, бу ерда 400 дан ортиқ, шундан мураккаб бўлган 150 дан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Бунда, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва Россиядаги Бакулев номидаги юрак, қон-томир маркази ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари сирдарёлик тиббиёт ходимларининг ўз билимини ошириши учун муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу ҳамкорлик алоқалари сабаб, мазкур муассасага россиялик илмий ходим, тиббиёт фанлари номзоди Андрей Абросимов ташриф буюрди. Икки кун мобайнида сирдарёлик кардиологлар билан ҳамкорликда ўндан ортиқ беморда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
– Мураккаб амалиётларни ўтказишда ҳамкорлик алоқалари кутилгандан ҳам яхши натижа бераяпти, – дейди Эндоваскуляр хирургия бўлими мудири Хуршид Ҳакимов. – Бунинг учун бизда етарлича шарт-шароит, энг сўнгги русумдаги коронарография аппарати ва жиҳозлар бор. Россиядаги Бакулев номидаги юрак, қон-томир жарроҳлик марказида тажриба орттириб, қисқа фурсат Москва вилоятининг Егоровский шаҳридаги шифохонанинг қон-томир хирургия бўлимида эндоваскуляр вазифасида ишлаб келгандим. Бу эса фаолиятимда асқотаяпти.
– Битта беморимиз тўрт ой муқаддам, миокард инфаркт ташхиси билан бўлимга ётқизилганди, – дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали директори Шуҳрат Ҳусанов. – Битта беморнинг коронар қон-томирига стент қўйгандик. Лекин беморнинг яна иккита коронар қон томирида муаммо бор эди. Ушбу бемор қайта, режали мурожаат этди. Шунга асосан, жарроҳлик амалиётини ўтказдик. Иккита муаммоли коронар қон томирларига стент қўйилди.
Бундан ташқари сирдарёлик кардиологлар мустақил равишда беморларни ташхислаш ва даволаш, ёндош касаллик хавфи, юрак ишемия, зўриқиш, стенокардия, гипертония ва бошқа касаллик хавфи билан келган беморларда юрак олд тушувчи артериясига, уйқу, оёқ, сон артериясига стент қўйиш каби мураккаб жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишмоқда.
Шифо масканида яна бир янгиликка қўл урилди. Ҳамкорлар маслаҳатига таянган ҳолда, яқинда Сирдарёда илк маротаба юрак туғма нуқсони бор болаларни эндоваскуляр хирургия йўли билан даволаш ҳамда ўткир миокард инфаркти, коронар синдромини ўткир даврида стентлаш амалиётини йўлга қўяди. Бу эса юрак, қон-томир ва бошқа шунга ўхшаш касалликлардан азият чекаётган касалларни Сирдарёда даволаш имконини беради.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи