Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ўрнида Гулистон тиббиёт кластерини ташкил этиш, уни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур ишларнинг бориши, соҳада мураккаб ва юқори технологик амалиётлар қандай жорий этилаётгани билан танишиш мақсадида Сирдарёга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ҳамда давлат тиббий суғурта жамғармаси вакиллари ташриф буюрди.
Дастлаб, улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалида бўлиб, марказ имкониятлари билан танишди.
Болалар жарроҳлик ва жароҳатлар бўлими, Катталар анестезиология-реаниматология бўлими, кардиотерапевтик реанимация бўлими, токсикология ва экстракорпорал тозалаш бўлимларида бўлиб, бу ерда беморларнинг даволаниши учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Соҳа мутахассисларига ўзларининг муҳим тавсияларини берди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи