Жорий йил якунига қадар яна тўртта тиббиёт муассасаси инвестиция дастури доирасида таъмирланиб, фойдаланишга топширилади. Сўнгги тўрт йил ичида вилоятда инвестиция ва “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида қурилган, реконструкция қилинган ва мукаммал таъмирланган давлат тиббиёт муассасалари сони 79 тага етади. Бунинг учун бюджетдан 158 миллиард 23 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
Вилоятнинг Мирзаобод туманида жойлашган ва лойиҳа қиймати 3 миллиард 935 миллион сўм бўлган туман тиббиёт бирлашмасининг 25 ўринли болалар ҳамда 25 ўринли терапия бўлимлари, Ховос туманида лойиҳа қиймати 4 миллиард 237 миллион сўмлик туман санитария эпидемология осойишталик хизматининг янги биноси йил якунида фойдаланишга топширилади. Лойиҳа қиймати 9 миллиард 300 миллион сўмни ташкил этувчи Сирдарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 63 ўринли даволаш бўлими ноябрь ойи сўнгига қадар фойдаланишга топширилса, лойиҳа қиймати 1 миллиард 813 миллион сўм бўлган Боёвут туман тиббиёт бирлашмасига қарашли "Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида қурилиш, реконструкция ишлари тугалланиш арафасида.
Шунингдек, Сирдарё туманида эса, лойиҳа қиймати 11 миллиард 569 миллион сўм бўлган туман тиббиёт бирлашмасининг 50 ўринли режали жарроҳлик, шошилинч тез тиббий ёрдам ва реанимация бўлими биносида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари келгуси йилнинг апрелига қадар ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи