Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан имтиёзли молиявий хизматлар кўрсатилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига (ПФ-6091) асосан 2022 йил 1 январга қадар экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан имтиёзли молиявий хизматлар кўрсатилади.

Булар:

 экспортолди молиялаштириш, жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар:

  • миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда;
  • чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этади.

кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик беради;

ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олинган кредитлар бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, жумладан, айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича компенсация ёки кафиллик тақдим этади;

тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловлари икки баробарга камайтирилган миқдорда ундирилади.

Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига молиявий ресурслар ажратилади.

Ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан:

  • битта тадбиркорга 1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда берилади;
  • молиявий ресурс 1 йил муддатгача ажратилади;
  • молиявий ресурслар хорижий валютада 4 фоиз ставкада берилади;
  • миллий валютада кредит ажратиши 11 фоиздан ошмаслиги лозим; 

Агентлик маблағларидан фойдаланилган кредитлар бўйича Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан компенсация тақдим этилмайди.

Мазкур имтиёзлардан фойдаланиш учун Агробанк, Асака банк, Микрокредитбанк, Миллий банк, Саноатқурилишбанк, Туронбанк, Халқ банки,  Ипотека банк, Қишлоққурилишбанк ҳамда Ҳамкорбанкнинг Сирдарё вилоятидаги шаҳар ва тумандаги мавжуд филиалларига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:

Агробанк (67)225-50-57; Халқ банки (78)221-04-14;
Миллий банк (78)221-06-77; Микрокредитбанк (55)503-49-49 (20-00);
Қишлоқ қурилиш банк  (78)221-00-68; Асака банк (67)225-28-61;
Туронбанк (67)227-22-64; Ипотека банк (78)221-00-50;
Саноатқурилишбанк  (67)225-07-40;  Ҳамкорбанк (78)221-15-15.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш