Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев халқаро кузатувчиларни қабул қилди
Бугун Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссиясининг узоқ муддатли кузатувчилари Аднан Хабул ва Бенедикт Контэман хонимни қабул қилди.

Қабул давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, Сирдарё вилоятидаги бунёдкорлик ва ободончилик ишлари, сайловга тайёргарлик жараёнлари хусусида мулоқот олиб борилди.

Вилоят ҳокими меҳмонларга Сирдарё вилояти ҳақида маълумот бераркан, воҳанинг қадим тарихидан тортиб, кейинги тўрт-беш йил ичидаги ўзгаришлар, яқингача аграр ҳудуд ҳисобланган Сирдарё бугунги кунда саноатлашган вилоятга айланганлигини таъкидлади. Бундай ютуқларга кўп миллатли халқимизнинг бирдамлиги, аҳиллиги, якдиллиги сабабли эришилаётганлиги, шунингдек, юртимизда қўшни давлатлар ҳамда хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар кун сайин мустаҳкамланиб бораётганлигига тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, бу йилги сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Сайлов кодексига мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказилади. Бугунги кунда вилоят ҳудудида 284 та сайлов участкалари тузилган. Мазкур сайлов участкалари аҳоли учун қулай жой ва биноларда жойлашган бўлиб, уларда сайловни ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Мулоқотда кузатувчилар Сирдарё вилояти ва ҳудуднинг беқиёс имкониятлари уларда катта қизиқиш уйғотганини билдириб ўтишди. Шу аснода хорижлик меҳмонлар вилоят ҳокими ҳамроҳлигида Гулистон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Айниқса, “Дўстлик” канали атрофида қад ростлаётган "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар хиёбони"ни томоша қилган Бенедикт Контэман хоним бу ернинг манзараси ва яратилаётган шароитлардан ҳайратда эканлигини яшириб ўтирмади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш