Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Эълон ва тендерлар

 

 

Эълон: Вилоят ҳокими тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

Жорий йилнинг 3 март куни соат 9:30 да «Тадбиркорлар ва ҳунармадлар маркази»да вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Гулистон шаҳри, Гулистон, Мирзаобод ва Сайхунобод туманлари тадбиркорлари билан, соат 15:30да Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида Янгиер, Ширин шаҳарлари ҳамда Боёвут, Ховос туманлари тадбиркорлари иштирокида бўлиб ўтади.

02.03.2024.

 

 

Эълон

Вилоятдаги 14 та объектда бепул Wi-Fi зоналари ташкил этилди. Ушбу объектлар атрофида Wi-Fi га уланганда, фойдаланувчига бепул ва пулли Wi-Fi тармоғига уланиш таклиф этилади.

21.02.2024.

 

 

Эълон

2023 йил 16 декабрь куни вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида пресс-тур ташкил қилинади.

Пресс-тур доирасида вилоят ҳокимининг ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқоти ҳам ўтказилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 67 225-23-69

14.12.2023.

 

 

Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида “Марказий Осиё” саноат мажмуаси қурилади

Қозоғистоннинг Туркистон ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятларида қуриладиган “Марказий Осиё” саноат кооперацияси мажмуаси қарийб 100 гектар майдонни эгаллайди. 

Лойиҳага кўра, у ерда ёпиқ мажмуа бунёд этилади, ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо учун қулай шароитлар яратилади. 2030 йил мажмуанинг тўлиқ ишга туширилиши ва тижорат мақсадларида фойдаланиш даври сифатида белгиланган.

“Марказий Осиё” саноат кооперацияси Туркистон ва Сирдарё вилоятлари ялпи ички маҳсулотини кўпайтириш билан бирга, чегарадош вилоятларни йирик логистика марказига айлантиришга хизмат қилади.

17.02.2024.

 

 

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш