




Кластер соҳага миллий кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқот билан шуғулланишга мўлжалланган Ўзбек-Сино биотехнология университети (Uzbek-Sino Biotechnology University), касалликларни даволашда энг сўнгги диагностика даволаш усуллари қўлланадиган Инновацион тиббиёт клиникаси, Марказий Осиё аҳолиси, ҳудуддаги ҳайвонлар ва ўсимликлар геномини ўрганишга ихтисослашган Марказий Осиё геном маркази, биоматериаллар ва генетик маълумотларни сақловчи Генбанк ва дата маркази, ўсимта ва саратон касалликларини даволовчи Ҳужайра терапияси марказини ўз ичига олади.
Бундан ташқари, ҳудудда лабораториялар учун диагностика ускуналари ва махсус тўпламларини ишлаб чиқарувчи корхона, инновацион вакциналар ишлаб чиқарувчи марказ барпо этилади. Алоҳида корхоналарда прибиотик биопрепаратлар, моноклонал антитаначалар ва бошқа рекомбинант препаратлар ишлаб чиқарилади. Янги туғилган чақалоқлар ва ҳомиладор аёллардаги генетик муаммоларни аниқлаш учун диагностика маркази ташкил этилади. Шунингдек, 10 минг талаба учун ўқув бинолари, замонавий кампус, лабораториялар, муҳандислар мактаби очилади.
Янги биотехнологик хаб бунёд этилиши олимларимиз орзу қилиб келган кўплаб илғор йўналишларга ҳам кенг йўл очиб беради. Жумладан, Ўзбекистон аҳолисининг геноми тавсифланади. Рақамли форматда ноёб генетик коллекциялар яратилади. Генетик нуқсони ва касалликлари бўлган болаларнинг туғилиш даражасини пасайтиришга эришилади. Онкологик касалликларни ҳужайра ва иммунотерапия орқали мутлақо янги усулда даволаш йўлга қўйилади. Қаришга қарши курашиш, инсон ҳаётини узайтириш масалалари тадқиқ этилиб, натижалари амалиётга жорий этилади. Фармацевтика соҳасида биоорганизмларнинг ҳимоя тизимини ўрганиш натижаларига кўра ихтиро қилинган хавфсиз ва самарадор дори-дармонлар ишлаб чиқарилади. Мазкур кластерда яратилган шу сингари янги биотехнологик маҳсулотлар илк босқичда Марказий Осиё ва Кавказолди мамлакатларига экспорт қилинади. Шу билан бирга, ривожланган мамлакатлар билан билим ва технология трансфери яқин ва узоқ хорижга маҳсулотларимизни экспорт қилиш имконини беради.
Кластернинг айнан Хитой билан ҳамкорликда барпо этилиши тасодиф эмас. Бу мамлакат биотехнология соҳаси ривожи бўйича сўнгги беш йилда АҚШдан кейин дунёда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Шу ўринда нима учун бу катта платформа Сирдарёда ташкил этилмоқда, деган ўринли савол пайдо бўлиши табиий. Гап шундаки, сўнгги йилларда академик мустақиллик берилиши натижасида Гулистон давлат университети жадал ривожланди. Хусусан, у ерда биологлар мактаби пайдо бўлди. Биотехнология соҳасининг турли йўналишларида фаолият юритиш салоҳиятига эга жамоа шаклланди. Бунинг самараси ўлароқ, Сирдарё вилояти инновацион ҳудудида ташкил этиладиган биотехнологиялар кластери соҳадаги барча инновацион жараёнларнинг “эпимаркази”га айланади.
Бугун вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев айни кунларда юртимизда бўлиб турган Хитойда инсон геноми бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи “BGI Group” компанияси раиси Ван Жиан ва унинг жамоаси билан учрашув ўтказди.
Суҳбат аввалида Ван Жиан самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди ва Сирдарёга ташкил этилган ушбу ташриф делегация аъзоларида катта таассурот қолдираётганини алоҳида қайд этди.
Учрашув давомида “Биотехнологиялар кластери” хусусида фикрлашилди. Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳудуднинг инвестицион жозибадорлиги, иқтисодий салоҳияти, ижтимоий инфратузилма ва логистик имкониятлари ҳақида маълумот бериб, биокластер барпо қилиниши Сирдарёдаги муҳим янгиланишларнинг бир қисми эканлиги, давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи мобайнида илгари сурилган муҳим беш ташаббус аҳамияти тўғрисида тўхталди. Шу билан бирга, хитойликларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.
Якунида томонлар самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини келишиб олишди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи