




Хабар берганимиздек, шу йилнинг 5 апрель куни Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев, вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳамда Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Янг Жианцян иштирокида видеоконференцалоқа тарзида мулоқот бўлиб ўтган эди.
Унда келишилганидек, мазкур компаниянинг қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош директори ўринбосари Ванг Ибо бошчилигидаги ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб Ховос туманидаги "Озиқ-овқат саноат технопарки" барпо этилиши режалаштирилаётган ҳудудда бўлиб, мавжуд инфратузилма билан танишди.
Сўнг делегация аъзоларини вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев қабул қилди. Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, логистика, уй-жой ва йўл қурилиши йўналишларида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Мулоқот чоғида вилоят раҳбари Сирдарёда замонавий иссиқхона комплекслари ва агрологистика марказларини ташкил қилиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Делегация раҳбари Ванг Ибо вилоят раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, “CITIC Construction” ва “CITIC group” таркибидаги бошқа кампанияларнинг ихтисослашуви, улар томонидан амалга оширилган Халқаро миқёсдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, муҳокама этилган масалаларни амалиётга татбиқ этиш учун бор имкониятларини ишга солишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув сўнгида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар таклифини ишлаб чиқиш учун мунтазам ва самарали музокаралар ўтказиш боришга келишиб олинди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи