Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистон туманида «тўртлик» алмашди
Бугун Гулистон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда  ташкилий масала кўриб чиқилди. 

Йиғилишда иштирок этган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон тумани ҳокими лавозимига Бегимқулов Сайдимқул Шойимқулович номзодини Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш учун тавсия этди.

С.Бегимқулов 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган ва шу йиллар давомида вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини янада оширишда самарали фаолият юритган. 

2012 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келган.

Сессияда депутатлар тавсия этилган номзод ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Депутатлар регламентга мувофиқ  Гулистон туман ҳокими лавозимига Бегимқулов Сайдимқул Шойимқуловичнинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.

Шунингдек, сессияда туман сектор раҳбарларининг ҳам фаолиятлари қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, тумани прокурори лавозимига Сангиров Дилшод Муҳаммадович, ИИБ бошлиғи этиб Ибрагимов Шодиёр Усмонович, туманнинг Давлат солиқ инспекцияси бошлиқлииғи лавозимига эса Фарсаханов Хасан Набижон ўғли тайинландилар.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш