Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати таҳлил қилинди
Вилоят ҳокимининг анъанавий сешанба кунги қабули ўтказилди. Бу гал унда туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам қатнашди. Қабулда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 10 нафарга яқин тадбиркор ҳамда 30 нафардан зиёд фуқаронинг мурожаатлари эшитилди.

Ҳар бир мурожаат тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Қолган мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун соҳа мутахассисларига йўналтирилди.

Қабулдан сўнг аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати соҳалар ҳамда ҳудудлар кесимида муҳокама қилиниб, бу борада устувор вазифалар белгилаб олинди.

Жорий йилнинг 6 ойида ҳудудларда мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга ортгани, уларни қаноатлантириш даражаси 50 фоизга ҳам етмаётгани қайд этилди.

Акмалжон Махмудалиев одамларни вилоят ҳокими қабулига келиб мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Бунинг учун тизимли муаммолар ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни маҳалланинг ўзида бартараф этиш чораларини кўриш, такрорий мурожаатларнинг олдини олиш, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада бир кунни анъанавий тарзда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, аҳоли сектор раҳбарларига тўғридан-тўғри туну кун мурожаат қилиши учун «Telegram» мессенжерида алоҳида бот ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Жойларда барча даражадаги раҳбарлар қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлаши, бу борада масъулиятни ошириш зарурлиги қатъий уқтирилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш