Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Барча сирдарёлик ёшларни фестивалда кутамиз!

Эртага, 18 июнь куни соат 19:30да Гулистон шаҳридаги ёзги "Амфитеатр" майдонида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик" шиори остида "Ёшлар фестивали" бўлиб ўтади.

Унда Шохруҳхон, Шоҳруҳ Реп, “Беном”, “Божалар” гуруҳи, "Браво" жамоаси ва бошқа таниқли ёш санъаткорларнинг иштироки кутилмоқда.

Фестивал дастуридан, шунингдек, турли спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, ижодий кўргазмалар, гастрономик танловлар ва мушакбозлик ҳам ўрин олган.

Азиз Сирдарё ёшлари ва вилоятимиз меҳмонлари! Унутилмас лаҳзаларга бой, ёрқин мусиқий чиқишларни ўтказиб юборманг, сизни кўришдан хурсанд бўламиз!

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш