



“Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази”да "Нафосат" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда миллий ва замонавий қадриятлар уйғунлигида либослар лойиҳалари ва тўпламларини яратаётган дизайнер хотин-қизлар қатнашди.
Қайд этиш керак, танловнинг туман ва шаҳар босқичларига тавсия қилинган 120 нафар тикувчи дизайнерларнинг тайёрлаган эскиз ҳамда комбинациялари ҳудудий комиссияси томонидан ўрганилиб, вилоят босқичига 46 нафари тавсия қилинди.
Вилоят ҳакамлар ҳайъати томонидан 46 нафар аёл дизайнернинг маҳорати кўриб чиқилиб, шундан 7 нафари танлов ғолиби деб топилди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Сайхунобод туманидан Гулҳаё Шокировага, 2 -ўрин Оқолтин туманидан Дилноза Сариева ва Сардоба туманидан Нафиса Қораеваларга, 3-ўрин Гулистон шаҳридан Комила Саидова, Янгиер шаҳридан Муҳаббат Турдиалиева ҳамда Боёвут туманидан Гулноза Ҳотамоваларга насиб этди.
Гулистон туманидан Дилрабо Эминжанова танловда олий ўринга сазовор бўлди.
Ғолиблар диплом, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи