Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев "Albahar Trading Business Agency" компанияси бош директори Ал-Бахар Ал-Равас Саид Салим Мухаммедни қабул қилди. "Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази"да ўтган учрашувда икки томон учун ҳам манфаатли бўлган янги лойиҳа хусусида фикр алмашилди.
Вилоятимизда ҳар йили 150 тоннага яқин ипак толаси ва ипак момиғи тайёрланади-ю, лекин ундан деярли тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилмайди. Шу боис компания Сирдарёда ипакдан гилам тўқиш корхонасини барпо этишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарилган маҳсулот тўлиқ экспортга йўналтирилади. Компания мутахассислари бир йил давомида маҳаллий ишчиларга ўз тажрибаларини ўргатади.
Маълумот ўрнида, 25 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келаётган "Albahar Trading Business Agency" компанияси сифатли ипак ва жун маҳсулотларидан гилам ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади. Асосий ишлаб чиқариш қувватлари Ҳиндистонда жойлашган. Қўл меҳнати билан тўқилган гиламлар дунёнинг 45 мамлакатига экспорт қилинади.
Мулоқот чоғида инвесторга мазкур йўналишда вилоятдаги мавжуд имкониятлар, зарурий хомашё ва ишчи кучи ҳақида маълумот берилди. Лойиҳани ҳозирги кун талабларига мослигини қайд этган вилоят ҳокими, уни тезроқ ва муваффақиятли амалга оширилишида ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканлигини билдирди.
Якунда бу борада ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меҳмонлар, шунингдек, сирдарёлик ҳунармандлар фаолияти ва гилам тўқиш жараёни билан ҳам яқиндан танишдилар.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи