Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Сайхун йигитлари” совриндорлар сафида

Айни кунларда Сурхондарё вилоятида “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда.

Бу йил еттинчи бор ташкил этилаётган фестивалда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Европа иттифоқи сингари нуфузли халқаро ташкилотлар, Буюк Британия, Таиланд, Япония каби мамлакатлардан фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда. 40 дан ортиқ давлатдан 150 га яқин иштирокчи ва фольклор, миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати мухлислари ташриф буюрган. 

Куни кеча очиқ осмон остидаги санъат байрамининг энг яхши фольклор-этнографик жамоалари номи маълум бўлди. 

Унга кўра, “Сайхун йигитлари” жамоаси миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида 3-ўринни қўлга киритди ва 1 минг 500 доллар миқдоридаги пул мукофоти, эсдалик совғалар билан тақдирланди. Совриндорларга, шунингдек, махсус диплом, сертификат ва халқаро фестиваль статуеткаси топширилди. 

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш