Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Турон йўлбарслари” ҳарбий спорт мусобақасининг республика босқичи ғолиби аниқланди

Илк бор Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган "Турон йўлбарслари" ҳарбий спорт мусобақасининг республика босқичига Сирдарё вилояти мезбонлик қилди.

Икки кун давом этган мусобақада республикамиздаги мавжуд 9 та ижод мактаби жамоалари 5 та — “Темур тузуклари” билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш шартларида ўзаро куч синашишди. Шунингдек, иштирокчилар учун “Ҳарбий қисмда бир кун”, “Гулхан атрофида ижодий кеча”, “Уч авлод учрашуви” каби тадбирлар, Гулистон шаҳри ҳамда Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабига саёҳат ташкил қилинди.

Якуний натижаларга кўра, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабининг "Соҳибқирон" жамоаси учинчи, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабининг "Ватанпарвар" жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринга Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг "Ёш гвардиячилар" жамоаси муносиб деб топилди.

Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарход Боқиев иштирок этиб, барча иштирокчиларни қутлади.

Ғолиб жамоаларга диплом, медаллар ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш