Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Янгиерлик ўқувчилар ғолиб

Умумий ўрта таълим мактабларидаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларда театр маданияти ва санъатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган “Турон” мактаб театри республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган жамоалар баҳслашди. Жамоаларнинг ўз мактаби ҳақидаги маълумотлари, маданият ва санъат бўйича саволларга жавоблари ва саҳна кўринишлари соҳа мутахассисларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди.  

Барча шартлар бўйича юқори балл тўплаган Янгиер шаҳар 5-умумтаълим мактабининг “Стейж страк” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Гулистон шаҳридаги 6-умумтаълим мактабининг “Келажак юлдузлари” жамоаси иккинчи, Сирдарё тумани 1-умумтаълим мактабининг “Туғён” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. 

Маълумот ўрнида, танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаси хорижий мамлакатга таълим саёҳатига бориш имкониятига эга бўлади.  

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш