Акмалжон Махмудалиев Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали талабалари билан учрашди. Очиқ ва самимий руҳда кечган мулоқотда вилоят ҳокими ўз тажрибасидан келиб чиқиб, олийгоҳда эгалланган билимларни келгусидаги касбий фаолиятда тўғри қўллаш бўйича муҳим тавсия ва маслаҳатларини берди.
Йигит-қизларнинг қизиқишлари, истак ва келажак режалари эшитилиб, барча таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди. Хусусан, вилоят ҳокими ҳар чоракда бир маротаба юқори босқич талабари учун дарс ўтадиган бўлди.
Учрашув доирасида талабаларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, илмий-техникавий ишланмалар тақдимоти, "Заковат" интеллектуал ўйини ва спорт мусобақалари ташкил қилинди.
Фаол талабаларга Тошкент шаҳрига саёҳат йўлланмаси, ташаккурнома ва китоблар жамланмаси топширилди. Акмалжон Махмудалиев, шунингдек, филиал қошида очилган "Ёшлар саноат технопарки" фаолияти билан ҳам танишди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи