Биламиз, Сардоба туманида жойлашган «Ёғочли Сардоба» қачонлардир сайёҳларнинг севимли масканларидан бири сифатида қайноқ ва гавжум маскан бўлган.
Бироқ мазкур тарихий обида бир муддат эътибордан четда қолди. Табиийки, унга нисбатан одамларнинг қизиқиши ҳам камайди. Вилоят ҳокими бу масалани алоҳида эътиборга олиб, масъуллар олдига ёдгорликнинг меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, унинг атрофини туристик масканга айлантириш вазифасини қўйган эди.
Шунга мувофиқ, «Ёғочли Сардоба» яхлит туристик мажмуаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Тақдимотда вилоят ҳокимига шу ҳақида ахборот берилди.
Лойиҳага мувофиқ, М-39 автомагистраль йўли ёқасида қатор хизмат кўрсатиш ва савдо комплекслари, овқатланиш масканлари, санитария-гигиена шохобчалар, автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси, меҳмонхона ва автотураргоҳлар қурилади. Шунингдек, тарихий ёдгорликка ёндош бўлган Файзлиобод маҳалласи инфратузилмаси тубдан яхшиланади. Яшил майдон ва сайлгоҳлар барпо этилади.
Вилоят ҳокими тақдимот давомида ҳудудда табиий шарт-шароитлар мавжудлиги ва айни жиҳатларни инобатга олиб, бугунги кунда туризмни туманнинг драйвер соҳаларидан бирига айлантириш мумкинлигини таъкидлади.
Мавжуд лойиҳани янада такомиллаштириш, биноларни қуришда миллийлик, урф-одат ва анъаналаримизга устуворлик бериш, хорижлик сайёҳлар учун жозибадор лойиҳаларни кўпайтириш бўйича таклифларини берди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи